04 August 2014
20:18 - Ўзбекистонда сайлов спектакли: либераллар кураш бошлаганини эълон қилди
Бугун Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал демократик партиянинг Навоий вилояти кенгаши келаси йилга режалаштирилган сайловлар борасида махсус анжуман ўтказди. Кенгаш аъзолари ўзларининг бу галги сайловларда ҳам етакчи бўлишини таъкидлашди. Партиянинг сиёсий кенгаши ва Парламентдаги фракцияси аъзолари иштирок этган давра столида мамлакатда ишбилармонлар, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларни яна-да жадаллаштириш юзасидан партия стратегиясини пишитиш масаласи муҳокама қилинди.

Маҳаллий матбуотдаги хабарларда мазкур кенгаш мажлисининг сайлов кампаниясига тайёргарлик эканига урғу берилган, аммо сайлов кампаниясининг ўзидан дарак йўқ. Марказий Сайлов Комиссияси бу сайловларнни шу йилнинг сентябрида эълон қилишни режалаштирган.