03 August 2014
02:14 -
Украина шамоли Кавказда: Музлатилган Озорбайжон-Арманистон уруши қайтадан оловланди

Ўшандан бери озорбайжонлар Россия тарафидан тўла қўллаб-қувватланаиб келётган Арманистонга қарши ҳеч нарса қилолмадилар ва феълан ўз ҳудудларининг ҳозирча йўқитилганига рози бўлдилар. Ҳайдар Алиев президент бўлган йилларда ҳам, кейин унинг ўғли Илҳом Алиев президент бўлганда ҳам, у ерларни озод қилиш учун ҳеч нарса қилинмади. Бирдан-бир қилинган иш - 1994 йили Арманистон билан ўқ отмаслик келишуви имзоланди. Алиевлар, худди Ислом Карим каби, Лубянканинг одамларидир, шу сабабли улар ўша ерга бўйсунишлари ўз-ўзидан маълум.
Аммо, Украинада бўлаётган воқеалар натижасида Путиннинг тахти қимираб қолгандан кейин, Украина шамоли Кавказга етиб келди ва бу ерда Путин кутмаган воқеалар бошланди. Ўз халқининг ғазабидан қўрққан Илҳом Алиев кескинроқ ҳаракатлар қилишга мажбур бўлди ва охирги 3-4 кун ичида Арманистон ва Озорбайжон ўртасида ростакам уруш бошланди. Икки тарафдан ўнлаб ўлганлар борлиги айтилмоқда.
Ўртага Европа Хавфсизик ва Ҳамкорлик Ташкилоти дипломатлари кирди ва икки мамлакатнинг президентлари Илҳом Алиев ва Серж Саргсян 8 ёки 9 август куни Россиянинг Сочисида учрашадиган бўлдилар.
Бу учрашув, бунинг устига, Россияда бўладиган учрашув фойдасиз бўлиши аввалдан маълум. Чунки, минг афсуски, бу конфликтнинг ечими – урушдир.