03 August 2014
02:28 -
Путиннинг малайи Иванишвили собиқ президент Саакашвилини сиртдан ҳибсга олиш ҳукми чиқартирди

Ҳозир чет элда яшаётган Михаил Саакашвилининг ўзи бир тетри (гуржиларнинг тийини – “Ҳаракат”) ҳам ўзлаштирган эмаслигини, аксинча, Гуржистоннинг бюджетини 11 марта кўпайтирганини, биронта жиноят қилмаганидан ташқари, Гуржистонда жиноятчилик даражасини сал кам нолга туширганини айтар экан, Россия олигархи Бдзина Иванишвили ўзига қарши жиноий иш бошлатганини айтмоқда.
Михаил Саакашвили ҳақ. Ҳеч қандай расмий лавозимга эга бўлмаса ҳам, миллиардлари билан Грузияда ҳокимиятни ўз қўлига олволган Бдзина Иванишвили Путиннинг малаги ва Путиннинг амри билан Саакашвилини қаматмоқчи.
Хуллас, ҳозир чет элда яшаётган Саакашвилининг иши Тбилиси шаҳар судига юборилди, суд уни ўз мажлисига чақирди, табиий, у бормади. Ва ниҳоят ўтган куни кечаси суд Саакашвилини сиртдан ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарди.
У "Рустави 2" телекомпаниясига бу ҳақда чет элдан интервью бериб, суднинг ҳукми ўзини роҳатсиз қилмаётгани айтар экан, Бидзина Иванишвили Гуржистонни хусусийлаштириб олмоқчи бўлиш ҳаракатида эканлигини Украинанинг ўша вақтдаги президенти Янукович унга Украинага киришни тақиқлатганини, аммо 3 ой ўтар ўтмас ўзи тахтдан йиқилганини ҳам эслатиб, Иванишвилини ҳам шундай кунлар кутишини гапирди.
Маълум бўлишича, унинг оиласи Гуржистонда ва у ердан чиқиб кетмоқчи эмас, ўзининг эса ҳеч бир мамлакатдан сиёсий бошпана олмоқиш нияти йўқ. “Менинг ватиним Гуржистон ва уни Путиннинг малайи қўлидан озод қилиш учун юрт ташқарисида туриб ҳам курашавераман”, дебди Михаил Саакашвили.
Михаил Саакашвили бу ишларнинг ҳаммасидан ғалаба билан чиқади, дейди мухбиримиз. Аммо, Гуржистонни дунёга танитган Саакашвилига қарши ҳужумларни “кўрмаётган” гуржи халқининг ҳам бу ерда айби бор.