01 August 2014
23:32 -
Тошкентдаги туннелга юк машинаси қисилиб қолибди
Пойтахт кичик халқа йўлининг Шимолий вокзал ҳудудидаги туннелга юк автомобили контейнери қисилиб қолди. Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» блогининг ёзишича, контейнер туннель тепасига тиралиб, жиддий техник шикаст олди. Бахтли тасодиф туфайлигина жабрланганлар бўлмади.
Туннел остига устма-уст асфальт ётқизилавергани туфайли ер баландлашиб, автомобиллар ўтишига халал бериш даражасига етган. Ана шу туннелда бундай ҳодисалар аввал ҳам содир бўлгани айтилмоқда.
Шунақа майда-чуйда масалалар билан қизиқиб юрадиган блогерларнинг борлиги ҳам яхши. Аммо, бизда Ўзбекистоннинг ва мамлакат халқининг аҳволига эътибор қаратадиган блогерлар ҳам чиқармикан?