01 August 2014
22:11 -
Ўзбекистонда гепатит эпидемияси ва унга қарши эмлаш кампанияси
Марказий Осиёнинг Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон сингари мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам болалар орасида гепатит (халқ тилида “сариқ касал”) эпидемияси авж олди. Тошкент ва вилоятлар марказлари шифохоналари ҳаво томчиси ва сув орқали юқувчи гепатит А вируси билан оғриган бемор болалар билан тўлиб-тошган.
Ўзбекистонда болаларни мазкур хасталикка қарши эмалаш амалиёти бошланди. Ҳатто айрим мактаб ва болалар боғчалари эмланмаган, вирус юқтирган болаларни муассаларга қўймаслик талаби билан чиққан. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий поликлиникалар орқали болаларни эмлаш кампаниясини бошлади. Аммо вакциналар қимматлиги аҳолига муаммо туғрирмоқда.
Масалан, Ўзбекситон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бир дона вакцина нархи 90 000 сўм бўлиб, вазирлик аҳолига уни қабул қилишни тавсия этмоқда. Аммо Халқ таълими вазирлиги болалар учун эмлаш мажбурий эмаслигини таъкидламоқда.