02 August 2014
00:29 - АҚШ Туркияга ялиниб, аслида, унга шапалоқ урди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Исроил ва ХАМАС ўртсидаги вақтинча яраш келишуви бир неча соат ҳам давом этмасдан битти. Исроил ХАМАСни, ХАМАС Исроилни келишувни бузишда айбламоқда.

Келишув бузилиш соатларларида ХАМАС жангарилари икки исроиллик аскарни ўлдириб, Aдир Голдерн исмли бир офицерни асирга олганлари маълум бўлди. У офицер Исроил Мудофаа вазирининг жияни эканлиги ҳам айтилмоқда.

Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетасининг хабар қилишича, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Туркия ва Катар раҳбарларига мурожаат қилиб ва бу икки мамлакатнинг ХАМАСга таъсир кучи борлигини урғулаб, исроиллик асирни озод қилишда ёрдам беришни сўрабди.

Аслида, дейди мухбиримиз, Ғарб тарафидан террористик деб танилган ХАМАСга Туркиянинг таъсир қила олишини айтиш, Туркиянинг ХАМАС билан алоқалари яхши эканлигини урғулашдан бошқа нарса эмас. Буни Туркиянинг ҳозирги ҳукуматига шапалоқ деб баҳолайвериш мумкин.

АҚШ Давлат Котибининг бир асир масаласига аралашиши эса, Aдир Голдерн исмли асир Исроил Мудофаа вазирининг жияни эканлиги ҳақидаги гапларни қисман бўлса ҳам тасдиқлайди.