01 August 2014
21:34 - Россияда бир юртдошимиз поезд остида қолди, бошқаси 3 йилга қамалди
30 июль куни Ўзбекистонлик 35 яшар аёл Ленинград вилоятининг “Ладога кўли - Санкт-Петербург” йўналиши бўйича ҳаракатланадиган тезюрар электр поезди остида қолди. Умуртқа поғонаси синиши ва танасининг оғир жароҳатлари туфайли чалажон ҳолда маҳаллий шифохонага келтирилган юртдошимизнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Россиянинг Костром вилояти судида эса 34 яшар бир юртдошимиз Россия фуқароси Ивана Сусанинага пичоқ билан ҳужум қилганликда айбланиб, уч йилга қамалди. Суд ҳужжатларига кўра, юртдошимиз аёйлга шаҳар хиёбонида пичоқ билан ҳамла қилиб, унинг юз-кўзини тилиб ташлаган. Йигитнинг нима сабабдан бундай ишга қўл урганлиги сабаблари хабарларда келтирилмаган.