
Кеча БМТ Бош Котиби ва АҚШ Давлат Котиби воситасида Исроил билан ХАМАС ўртасида ўрнатилган вақтинчалик, яъни 3 кунлик яраш бир неча соатдан кейин битти. Исроилга кўра, ХАМАС 2 соат ўтар-ўтмас яна ракеталар отишга бошлади, Исроил жавоб берди ва 40 филистинли ўлдирилди. Исроил ерда олиб борилаётган ҳарбий оперция давом этажагини очиқлади.
Тахмин қилиш керак ва бу нарса кўриниб ҳам турибди, Исроилнинг мақсади ХАМАСни бутунлай йўқ қилиш. Саудия қироли дунёнинг Ғазода бўлаётган воқеалар билан иши йўқлидан нолиши ҳам арабларга ёрдам бермайди.
Русларнинг алмисоқдан қолган ракеталари билан қуролланиб, ўзини кўрсатмоқчи бўлган ХАМАСлик аҳмоқлар йўқ қилиниши муқаррар. Филистинли араблар Маҳмуд Аббос атрофида бирашиб, тинч йўл билан ўз давлатларини қуришлари керак. Айнан Маҳмуд Аббос тинч йўллар билан Филистин давлатини БМТ тарафидан тан олиниш чегарасига олиб борди. Аммо, араблар шуни ҳам унутмасликлари керакки, БМТнинг мустақил Филистин давлати қуриш ҳақидаги 1948 йилда олинган қарорининг бажарилишига йўл қўймаган давлат - ўша пайтда Филистиннинг хўжайини бўлган Иорданиядир. Жавобни аввал ундан сўраш керак.