31 July 2014
23:15 - Ўзбекистонда ойлик маошлар 12 фоизга ошади
Шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб,бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилади.Бу борадаги Президент Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 107 635 сўм (расмий курс бўйича тахминан $46,15); ёшга доир пенсиялар – ойига 210 525 сўм ($90,3); болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 210 525 сўм ($90,3); зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 129 180 сўм ($55,4) миқдорида белгиланади. Долларнинг амалдаги, яъни бозордаги курсидан келиб чиқсак, бу рақамлар яна ҳам кичик бўлади. Яъни, сўмда бериладиган ойликлар, табиий, қучоққа сиғмайдиган даражада катта, аммо унинг амалдаги қиймати бир пул.

Бу миқдорлар биргина Қозоғистон ёки Россиядаги ойлик маошлари билан солиштирилса, Ўзбекистондаги аянчли аҳвол намоён бўлади, дейди мухбиримиз. Масалан, шу кунда “энг кам иш ҳақи”га 3 килограмм гўшт харид қилиш мумкин.