31 July 2014
21:20 -
Ўзбек гази Ҳиндистонда ҳам ёниши мумкин

Таъкидлаш керак, шу йилнинг февраль ойида Туркманистон президенти Бердимуҳамедовнинг қарори билан лойиҳалаштириш ишлари бошланган ва қувур ётқизиш 2015 йилда бошланади. Мазкур қувур йилига 33 миллиард куб метр газ ўтказиш қувватига эга бўлиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда йилига 60 миллиард куб метрдан ошиқ газ қазиб олиниб, унинг чорак қисмини Россияга ва яна каттагина қисми Хитойга экспорт қилинади.
Туркманистон газ заҳиралари бўйича жаҳонда 4-чи ўринда, Ўзбекистоннинг газ заҳиралари қўшнимиздан 5-6 баравар камлигини ҳисобга олсак, бу қувурдан асосан туркманларнинг гази оқишини тушуниш мумкин.