31 July 2014
20:51 -
Ўзбекистонда бор диққат тест синовларига қаратилган
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эртага, 1 августда ўтадиган тест синовлари муносабати билан барча уяли алоқа операторлари смс, ммс хизматларини ўчириши, шаҳардаги жамоат транспортларининг графигидан аввал иш бошлаши, барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўрта мактаблар ўқитувчиларининг ҳам тест назоратларига сафарбар қилиниши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хабарларнинг етакчи мавзуи тест синовларида шпаргалкалардан фойдаланишнинг олдини олиш, фирибгарликка йўл қўймаслик ва ҳоказо, ва ҳоказо...
Маълумотларга кўра, эртага 534 мингдан зиёд абитурентлар синов топширади ва уларнинг атиги тўққиздан бири талабаликка қабул қилинади. Қолганлари эса Россиягами, бошқа юртларгами мардикорликка йўл олиши эҳтимол. Ҳукумат олий ўқув юртларини монопилия қилиш, хусусий университет ва институтларга йўл бермаслик ортидан ана шундай вазият юзага келган.
Бундан ташқари тест синовларида абитурентлар ҳалол синов топширганларида ҳам натижа адолатли бўлмайди. Мисол учун, Тошкентдаги олий ўқув юртида 200 балл тўплаган абитурент талабаликка ўта олмаслиги, Қарши ёки Андижон универститетларида эса 100 балл тўплаган абитурентлар ҳам талаба бўлиши мумкин. Жойлардаги 100 балл ва маркздаги 200 балл орасидаги абитурентларнинг уринишлари бефойдалигича қолаверади, дейди мухбимиримиз. Агар тестлар мамлакат бўйлаб марказлаштирилган балл тизимида олиб борилганида адолатли бўлурди.