24 July 2014
22:51 -
Яхши хабар: Ангренда техник кремний ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди. Иқтисодимизнинг аҳволида жиддий ўзгариш бўладими?
Тошкент вилоятида жойлашган “Ангрен” махсус саноат ҳудудида техник кремний ишлаб чиқарувчи иккинчи завод ишга туширилди, деб хабар қилди оммавий ахборот воситалари. Кореянинг Shindong Enercom Inc ширкати ётқизган 10 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция эвазига бунёд қилинган завод йилига 6000 тонна техник кремний ишлаб чиқариш қувватига эга. Мазкур ширкат инвестицияси эвазига Навоий эркин индустриал зонасида ҳам икки йил аввал техник кремний ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилган эди.
Навоий эркин индустриал зонасидаги заводнинг қуввати Ангрендагига қараганда икки баравар катта, яъни у йилига 12 минг тонна кремний ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг қурилишига кореяликлар 20,5 миллион доллар сармоя сарфлашганди, дейди мухбиримиз.
Ҳар бир яхши хабарга ҳам тихирлик қилиш ниятимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳақиқат шундан иборатки, бу каби заводларнинг қурилиши иқтисодининг кучи бўйича қозоқлардан 8-10 баравар орқада қолган Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар қилолмайди. Тўқимаслик саноатини ривожлантиришни ўз вақтида қилмаган Ислом Карим режими, мамлакатимизни ҳозирги аҳволдан олиб чиқишни ўйлаётгани ҳам йўқ. Ҳозир иқтисодда инчилобий ҳамлаларни ўйлаш керак.