24 July 2014
22:04 - Ўзбекистон афтидан Қирғизистонга бошқа газ бермаса керак, сабаб нима?
Буни Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Оторбаев таассуф билан таъкидлади. Қирғиз оммавий ахборот воситаларига кўра, мамлакат жануби аҳолиси ва бизнес ширкатларини Ўзбекистоннинг эндиликда газ бермаслиги эҳтимоли катталиги, шунинг учун қишга кўмир ва бошқа воситаларни ғамлашига кўрсатма берилган.

Ўзбекистон ҳукумати, дейилади хабарларда, қирғиз ҳукумати давлатга қарашли “Қирғизгаз” ширкати акцияларининг аксар қисмини Россияга сотганидан табиий газ узатишни тўхтатиб қўйган. Ҳукуматнинг газ муаммосини еча олмагани мамлакатнинг жанубий ҳудудларида апрелдан бери аҳолида норозиликларни келтириб чиқармоқда.

Ўзбекистон ҳукумати нима учун Қирғизистонга газ сотмаликка қарор берганини очиқлаши керак, дейди мухбиримиз. Бу – замонавий дунёда, хусусан ташқи алоқалар сиёстида қабул қилинган қоидадар, нормадир.

Газ сотмасликнинг сабаби сифатида “Қирғизгаз” ширкати акцияларининг аксар қисмини Россияга сотилишини кўрсатиш жиддий нарса эмас. Ислом Карим, Владимир Путин каби, Лубянканинг одами. Айнан Лубянканинг топшириғи билан асрлардан бери Марказий Осиёда лидерлик қилиб келган ўзбекларни мардикорлар миллатига айлантирмоқда. У русларга ҳеч қачон қарши чиқмаган, чиқмайди.

Ўзбеклар Қирғизистонда қирғин қилинганда оғзини ҳам очмасдан қисиб ўтирган Ислом Карим тўсатдан қотил қирғизларни газ билан жазолашга қарор қилибдими? Бунга ишонадиган аҳмоқ ҳам топилмаса керак.

Аслида, Ислом Каримнинг ишларидан мантиқ қидириш бефойда. У ҳамма нарсани эрталаб ўйғонганидаги кайфиятига қараб қилаверади. У на сиёсатни, на иқтисодни билади. Бутун бошли ҳукуматда унинг қиладиган ишларига қарши чиқмаслиги эса, ўзбеклар қорамоллар подасига айланганининг, ҳукумат ҳам шундай қорамоллардан иборат эканлигининг кўрсатгичидир.

Ислом Каримдан қутилмагунча, ўзбеклар миллат, Ўзбекистон давлат бўлолмайди.

Қирғизлар газ муаммосини бир неча йил ичда ҳал қилдаилар. Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қирғизистонни Туркманистон билан Афғонистон орқали боғлайдиган боғлайдиган газ қувурлари қуриш лойиҳаси устида иш аллақачон бошланган.