18 July 2014
23:18 - Инсон ҳуқуқлари “Нажот” ташкилоти: Зулхуморнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлмоқда
“Нажот” ташкилотига ариза билан мурожат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Гурлан кўчаси, 3-уй, 41-ҳонадонда яшовчи З. Машарипова (тел:+998912752662) ўзининг квартираси борасидаги муаммоси учун маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилгани ва такроран республика доирасидаги юқори турувчи идораларга мурожат қилгани учун ўта оғир аҳволда қолаётгани, мазкур юз берган ишни кўришда бир томонлама текширув олиб борилиши, унга ва яқинларига нисбатан тайзиқлар бўлаётгани, Саломат Тўраева ёллаган зўравонлар томонидан уни ҳақоратлаш, ўлдириш билан қўрқитиш амалга оширилаётгавни, унга нисбатан муштумзўрлик қилинаётгани аммо бу ҳолатлар милиция ва бошқа маҳаллий идоралар томонидан ҳал қилинмай, ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлаётгани ҳақида шикоят қилган.

“Нажот” бу иш борасида ўтказган мониторинггида ва Зулхумор томонидан тақдим қилинган ҳужжат нусхаларини ўрганиб, баъзи ҳолатларда Зулхуморни ишида Ўз.Р қонунларига тўлиқ амал қилмаслик ва нуқсонларни тузатишга эътибор бўлмагани, иш бир томонлама олиб борилаётганини аниқлаганини билдиради.

Жумладан: Олдиндан кимларнингдир режаси билан иш юритган Саломат Тўраева яъни квартира олди-сотди шартномасини тўла амалга оширмасдан Россияга кетиб қолган, мазкур келишув пайтида С.Тўраева турмуш ўртоғи Н.Худайберганов ҳамкорлигида, Зулхумор Машарипова ўртасида имзоланган тилхатга рози бўлиб, 15 (ўн беш) миллион сўм пулни нақд санаб олиб кетишган. Аммо бу тилхатга ҳуқуқий баҳо берилмаяпти.

Зулхуморнинг келтирган важлари бўйича ундан олган пул ҳисобига бу давр мобайнида Саломат ва турмуш ўртоғи Н.Худайберганов Боғот туманида иморат қуришган ва фарзандларига тўй ўтказишган.

Квартира масаласида ушбу тилхат имзолангандан кейин С.Тўраева ва Зулхумор Машарипова маҳалла фуқаролари йиғини раисини ҳам хабардор қилиб қўйишган ва шу кундан эътиборан З. Машарипова фуқаролар йиғини топшириқларини доимий равишда бажариб, коммунал тўловларни тўлаб борган ва маҳалладаги қўшниларни эса янги уйга таклиф қилиб, меҳмондорчилик қилган, хатто у қўшниларга уй учун Саломатга тўлашга яна (олти миллион) сўм қарз бор эканини билдирган. Бу борада тасдиқловчи ёзишмалар мавжуд.

Қонунан фуқаролик жамиятини қурар эканмиз, бошланғич ҳокимият бўғини ҳисобланмиш фуқаролар йиғини раиси шахсан С.Тўраева томонидан уйни сотиши бўйича огоҳлантирилган ва Зулхумордан пул олганини тасдиқлаган, бу ҳақда суриштурув идораларининг ёзишмалари мавжуд.

Аммо мазкур ишда ўзини шахсий (манфаати) қизиқиши бўлган ва ишдаги С.Тўраева ҳимоячисига айланган ўтмиши малакали юрист* (адвокат) Бегзод Қўчқоров ўз билимини ва олдин бирга ишлаган ҳамкасбларини ишга солиб, муаммо иштирокчилари томонидан биринчи бора ёзилган тилхат, юзлаштриш сўроқномалари, олдиндин берган турли кўрсатмалари янгидан бошқа мазмунда ёздириб олинган. Ёзишмалар илова қилинади.

Жумладан: маҳалла фуқаролар йиғини раиси унга нисбатан ўтказилган тазйиқлардан кейин иккинчи маротаба бошқача мазмундаги тилхатни ёзиб берган. Саломат Тўраевани турмуш ўртоғини олдинги кўрсатмалари янгисига ўзгартирилган ва асосий тилхатда ёзилган 15.000.000 пулни турмуш ўртоғим Саломат билан бирга санаб олдик, деган ёзув жумласидан узоқлашишга доир сўз ўйинлари қўлланган. Аммо суд жараёнларидаги суд терговда Н.Худайберганов бу ҳолатни ўз сўзи билан тасдиқлаб, тўғри кўрсатма берган, нима учундир бу ҳолатлар инобатга олинмай келмоқда?

Ўз кўрсатмаларини турли найранглар билан исботлашга ҳаракат қилган Саломат ва қизи Санобор Худойберганова, турмуш ўртоғи Н.Худойбергановлар квартирани ижрага берганмиз, фалон сўм олганмиз, деб, бир-бириникига тўғри келмайдиган кўрсатмаларни беришга ҳаракат қилишади. Ҳуқуқ-тартибот нозирлари нега уларни ижарага бериш борасидаги қонунчилигини бузганлиги инобатга олинмай, уларга чора кўрилмаган. Ишга тақдим қилинган уйни олдинга олди-сотди шартномаси сохта ишланиб, нима учундир нарх ёзувлари ва имзолар қайта ишланган.

Зулхумор Машарипованинг ўз сўзларни тасдиқловчи ёзишмалари, маҳалла раиси кўрсатмаси, уй-жой фонди, гувоҳ бўлган қўшниларнинг квартира эгаси Саломат Тўраева, турмуш ўртоғи Н.Худойберганов пулни биргаликда нақд санаб олганмиз, деган тилхатига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Натижада Зулхуморнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталиб, уни ҳимоясиз қолдиришган. Зулхуморни ҳимояга олган адвокатга ҳам тухмат аризалари ёзилиб, юқори идораларга жўнатилган.

Зулхуморни уйига бостриб бориб, зўравонлик қилган,уни ўлдириш билан қўрқитган,унга нисбатан муштумзорлик қилган шахсларга нисбатан Зулхуморни аризалари ИИБ томонидан текшрилмай қолган ва ўз навбатида яна милиция тарафидан ҳам Зулхуморга нисбатан тазйиқ кучайтирилган. Бу ҳолатлар 2014 йилни июль ойигача давом қилаётган ва 26 июнь куни ҳам Саломатнинг тарафдорлари Зулхуморни ўта иснодли сўзлар билан ҳақоратлаб, унга нисбатан куч ишлатишган, квартирада жиҳозларни синдириб моддий талофат етказишган.

Квартира муаммоси бошланганидан кейин адолатни талаб қилган Зулхуморга нисбатан адвокат Бегзод ва уни қўли узун дўстлари тарафдан турли кўринишдаги жиноят ва фуқаролик моддалари қўлланган, сунъий ишлар очилиб, ҳаётда бўлмаган айблар юкланиб, тергов ва судларга оширилган.

Зулхуморни яқинлари - онаси, турмуш ўртоғи, синглисига ҳам маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилган ва сиқув остида турмуши бузилиб, никоҳи бекор қилинган, фарзандлари тирик етимга айлантирилган.

Н.Худойбергановга нисбатан хўжакўрсинга жиноят иши қўзғатилиб, яна уларни ҳимоячилари томонидан очилган жиноят иши бекор қилинган.

Зулхуморни “Нажот”га ёзган арзномасида уни яқинларига, оиласига нисбатан ҳозир ҳам зўравонликлар давом этаётгани, шахсан уни ҳақ-ҳуқуқлари бузилаётгани, маҳаллий ҳуқуқ- тартибот идораларини ишларида республика доирасидаги нуфузли идораларига адолатсизликлар бўйича ёзилган арзномалар қайта маҳаллий амалдорларга қайтарилиши унинг учун ечими йўқ муаммога айланиб бораётгани учун Ўзбекистон Республикаси “қомус”ини кафилликга олган Президентимиз И. А. Каримовга билдиришимизни сўраган ва ундан адолат истаб қолишини билдирган.

Зулхумор ўз арзномасида барча ҳолатлар тўла исботланиб, унга ва яқинларига ноҳақ чиқарилган жазолар, ажримлар бекор қилиниб, қози (судья) ишга нисбатан қонуний баҳо бериб, инсоф ва инсофсизликни, ҳақиқатни аниқлашни илтимос қилади ва фирибгарларча ҳаракат қилган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўришни талаб қилади.

“Нажот” томонидан Машарипова Зулхуморнинг ҳақ-ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қонунчилик палатаси қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси С. Артиқова ва Ўзбекистон Республикаси Президенти номига шу ишни қайта кўриб чиқиш масаласида мурожаат қилинади.

Хаитбой ЯҚУБОВ
Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раиси
Телефон: 998-91-429-1656