18 July 2014
22:07 -
Биргина Шаҳрисабз туманида ОИВ вирусидан 6 нафар бола нобуд бўлибди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Ҳуқуқ” нашрининг кечаги сонида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Марказий шифохонаси туғруқ бўлимида чақалоқларга инфекция юқиши билан боғлиқ маълумотлар эълон қилинди. Шаҳрисабз прокурори Ш. Ашуровга кўра, иммунитет танқислиги вируси (ОИВ/СПИД)га қарши кураш етарлича йўлга қўйилмагани боис сўнгги йилларда 26 нафар вояга етмаган болага вирус юққан ва уларнинг 6 нафари нобуд бўлган. Шунингдек, гепатит вирусини юқтирган болалар ҳам кўп, прокуратура бунга қарши чоралар кўрмоқда эмиш.