
Хатқутимизга келган хат: Харакат сайтининг http://harakat.net/news/?id=15338 саҳифасидаги хабарини укиб, сизлар хам хозирги ИшАК хукуматидан фаркларинг йук микан деб уйлаб коламан. улар хам сизлар хам бир пастда текширув-суриштирувларсиз одамни АЙБДОРГА чикариб куя колишади. куп хабарларинг шу алфозда.
КАНИ БУ ЕРДА ХОЛИС БАХО, КОЛАВЕРСА АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМЦИЯСИ!!!
Тушинаман, бирларинг Швецияда бирларинг АКШ да яна бирларинг ЕИ. Уларга ёкишга харакат киласизлар. Айрим рахбарларингни яхши танийман.
Юкоридаги хабарга кайтсак, Порошенка, Обама ёки Бошкалар фолбинмикан олдиндан ким айбдорлигини билса. Уларни максадидин биламиз, лекин сзлар лар сал ХОЛИСРОК БУЛИНГЛАР.
ХАММАЛАРИНГА ОМАД.
“Ҳаракат”: Эй, исмини ёзишдан ҳам қўрққан ўқувчимиз! Билиб қўйингки, воқеаларга холис хабар беришда дунёда бизга етадиган ахборот воситаси йўқ. Биронта нохолис баҳо берилган ёки биз берган баҳолар кейинчалик хато бўлиб чиққан биронта хабарни мисол қилиб кўрсатинг, дарҳол тиз чўкиб кечирим сўраймиз.
Сиз айтаётган хабар сайтимизда бугун эрталаб берилди. “Россия ва Путин разил бўлган кун: Украина осмонида Малайзияга оид йўловчи учоқ уриб туширилди, 300 киши ҳалок бўлди” сарлавҳали хабаримизда украиналар кўра, учоқни Россия берган ракетаотар воситасида сепаратист-террористлар уриб туширишгани, Россия расмийларига кўра эса, украинлар айбдор эканлиги айтилган. Яъни, учоқни уриб туширишда айб ҳеч кимга тўғридан-тўғри қўйилмаган.
Аммо, Украина жанубидаги кризис Россия тарафидан яратилганлиги туфайли бу авиаҳалокатнинг айбдори Россия эканлиги, ҳозирги Россия ва Путин қон сўрувчи вампир сифатида тарихга кириши айтилган. Ва мутлақо тўғри айтилган.
Ҳурматли исми номаълум ўқувчимиз. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “мен билан баҳс қилоладиган ўзбек туғилган эмас” деб иддао қилади. Биз шу каби иддао қилмоқчимиз: Холислик ва нохолислик сўзлари нисбий тушунчалардир. Шунининг учун айтамизки, бизни нохолисликда айблашга кучи етадиган ўзбек ҳали туғилган эмас.
Ислом Каримни, яъни Сиз айтган ИшАКни тиз чўктириб, режимнинг қўғирчоқ сайтларида Ўзбекистон иқтисоди Қозоғистондан 8-10 баравар орқада эканлигини тан олдирганимизни унутманг. Ҳали Ўзбекистонни қайтадан оёққа турғазамиз, Марказий Осиёда лидер савиясига олиб чиқамиз.
Вақти келгани учун айтиб ўтиш лозим, “Ҳаракат” ва “Эзгулик” сайтидан бошқа ҳамма ўзбекча ахборот воситалари ва уларнинг Интернетдаги сайтлари бирон-бир мавзуда бозорда пистачка сотувчи хотинларнинг гаплари даражасидан юқорига чиқолмадилар ва чиқолмайдилар.
Жавобимиз ўткир ўроқдек кескин бўлгани учун узр.