18 July 2014
18:16 - Ражаб Эрдўғон яна араблар ўлдирилаётгани учун куймоқда, тўғри қилади, аммо унинг ўзбеклар билан иши йўқми?

Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳозир Ғазода бўлаётган воқеалар бўйича оловли гаплар гапирди, дейилади "Миллиёт" газетасида тарқатилган хабарди. У, хусусан, шундай дебди: “Исроилнинг бу қилаётган ишларининг орқасида 3 бола масаласи йўқ (Эрдўғон ўлдирилган 3 яҳудий ўспиринини назарда тутмоқда – “Ҳаракат”). Болаларни ўлдиришни энг яхши билган Исроилдир. Олдин ҳам, бугун ҳам болаларни пляжда ўлдирдилар. Инсониятнинг виждони қонамаяпти. Ислом дунёси ўз борлигини аниқ қилиб кўрсатмагунча, бу сиқинтилар яна давом этаверади.”

Ҳар бир томчи қон, ҳар ўлдирилган инсон, бола бўлсин, қария бўлсин, ҳар қандой одамнинг юрагини ёқади, дейди мухбиримиз. Эрдўғоннинг ҳам юраги ёнаётганини тушуниш мумкин, чуни Ғазода тахминан 10 кун ичида 251 филистинли ўлдирилди.

Аммо, унутмайликки, 2010 йилнинг 10-12 июнь кунлари, яъни бор-йўғи 3 кунда, қирғиз фашитслари 300 ўзбекни ўлдирдилар, ўзбекларни тириклайин ёқдилар, туғилмаган ўзбек чақалоғини она қорнидан суғуриб олиб, бошини копток қилиб тепдилар, ўзбек аёл-қизларини подалашиб зўрладилар. Нега ўшанда Ражаб Эддўғон бугунгига ўхшаб, оғзидан олов сочмади? Бу саволга жавоб йўқ экан, Туркия Бош вазирининг оғзидан чиққан оловлар ҳеч кимга таъсир кўрсатолмайди, унинг обрўсини оширмайди, туширади.