18 July 2014
16:35 -
Марказий Осиё давлатларининг бош вазир ўринбосарлари Рўғун ГЭСи муаммоларини муҳокама қилдилар

Қозоғистон делегациясини Бош вазир ўринбосари Бақитжон Сагинтаев бошқаргани айтилади, аммо бошқа давлатларнинг делегациялари ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.
Тарфларлар Жаҳон Банкининг Рўғун ГЭСи бўйича тайёрлаётган ҳисоботининг узул-кесил бўлмаган вариантини кўриб чиқишибди ва бу масала бўйича яна бир марта учрашиб, Жаҳон Банки ҳисоботининг узил-кесил вариантини ўрганиш хусусида келишишибди. Учрашувнинг бошқа тафсилотлари хабарда тилга олинмаган.
Тахмин қилиш қийин эмаски, бош вазир ўринбосарлари принципиал масалалар бўйича келишолмаганлар ва бу ҳақда ортиқча тафсилотли хабар бермасликка қарор қилганлар. Воқеалар Марказий Осиёда ҳозирги шаклда давом эттаверса, минг афсуски, ҳамма муаммолар қурол ишлатиш ва қон тўкиш йўли билан ҳал қилинади.