17 July 2014
20:12 - Самарқанд вилоят ҳокими, сенатор З. Мирзаевга очиқ хат

Ассалому алайкум, жаноб сенатор!

Ўкувчи-талабаларни, ўқитувчиларни, шифокорларни ва бошқаларни ҳар йили, Ўзбекистон Конституцияси (37-модда) ва Меҳнат кодексига (7-модда) мутлақо хилоф равишда, уларнинг ўз ўқиш ва асосий ишларини тўхтатган ҳолда, ойлаб мажбуран пахта йиғим-теримига ва бошқа ишларга сафарбар этиш амалётига қачон барҳам
берилади?

Холиқназар Ғаниев,
Жомбой шаҳри

“Ҳаракат”: Бу жуда ўринли хат-саволнинг муаллифи - “Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят ташкилотининг раиси, айни замонда, партия раисининг ўринбосаридир. Кўрамиз, сенатордан қандай жавоб келади. У жавоб бериши керак, чунки, Холиқназар ака фақат мухолифатчи эмас, оддий сайловчи ҳамдир.