17 July 2014
15:16 -
ЕИ лидерлари Россияга қарши санкцияларни кучайтирмоқчилар, АҚШ кучайтириб бўлди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ президенти Барак Обама Европа Иттифоқи лидерларига мурожаат қилиб, Украинага қарши агрессив ҳаракатларини тўхтатмаётган Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирганди. Кеча ЕИга кирувчи давлатлар раҳбарларининг учрашувида санкцияларни кучайтириш кераклиги хусусидаги таклифлар маъқулланди. Аммо, шу йўналишда аниқ қадамлар қилиш орқага ташланди. Бу нарса Россия президенти Путинни рағбатлантириши, айни замонда, ЕИ лидерлари АҚШдан қўрқсалар ҳам, иккиюзламачилик сиёсатидан воз кечолмаётганларининг исботидир.
Шунинг учун бўлса керак, АҚШ якка ўзи Россияга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича ўз қарорини эълон қилди. Бу қарорга кўра, санкциялар Украина ва Россиянинг сепаратист-террористларни қўллаб-қувватлаётган компаниялари ва бир қатор шахслар қарши киритилган. Мана ўша шахслардан баъзи-бирлари – Россия Давлат Думасининг вице-спикери Сергей Неверов, Қрим ишлари бўйича вазир Олег Савельев, Путинниннг ёрдамчиси Игорь Шчеголев, Федерал Хавфсизлик Хизматининг генерал-полковниги Сергей Беседа, ўз-ўзини Донецк Халқ Республикасининг лидери деб эълн қилган Александр Бородай.
Аслида, янги санкциялар нималардан иборат эканлиги муҳим эмас, муҳим бўлгани, АҚШ ўз йўлидан қайтмасдан кетаётганидир. ЕИ лидерлари ҳам шундай қилишлари керак.