
“Ҳаракат” Агентлиги иқтисод нималигини ҳам тушунмайдиган Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистон иқтисоди ўлаётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулои ҳажми бўйича 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада бўлса, ҳозир 8 баравар орқада қолгани, Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳам қозоқлардан 8 баравар орқада эканлигини кўрсатиб бергач, Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ваҳимага тушганини тушуниш мумкин. Чунки, бу маълумотларни секин-аста бўлса ҳам халққа етказамиз, ана ундан кейин Ислом Карим халқнинг ғазабидан қочиб қутулолмаслиги ўз-ўзидан маълум.
Аҳволни тузатиш устида ўйлаш ўрнига, Ислом Карим режими ҳали ҳам халқни алдаш йўли билан жиловлаб туриш ҳақида ўйламоқда ва турли ёлғон хабарлар тарқатишни кучайтирмоқда.
Ўзбекистондаги бир нечта қўғирчоқ ахборот воситалари иқтисодимиз тезликда юксалаётгани, 20 йилдан кейин қозоқларга етиб олишимиз ҳақида хабар беришгани устидан аввалроқ роса кулган эдик. Чунки, ҳақиқий аҳвол шундайки, шу кетишда яна 20 йилдан кейин қозоқлардан 30-40 баравар орқада бўламиз, ўзбеклар қозоқларга мардикорлик қиладиган миллатга айланади.
Шу каби ёлғон хабарлардан бирини кеча Ўзбекистонда асосан рус тилида фаолият олиб борадиган тожикларнинг 12news.uz сайти тарқатибди. Нимамиш, Жаҳон Банкининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми, сўмнинг кучини ҳисобга олиб ҳисобланса, 5340 долларга чиққанмиш.
Айтиш керакки, агар шу ёлғон рақамга асослансак ҳам, қозоқлардан сал кам 5 баравар орқада бўламиз.
Хуллас, ҳозир, Ўзбекистон режимини талвасага солдик, Ялпи Ички Маҳсулот масаласини Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситаларининг кун тартибига олиб чиқдик, дейди мухбиримиз. Ишни шу йўналишда давом эттириш, Ислом Каримни реалликни ва ўзи бирон нарса қилишга қодир эмаслигини тан олишга мажбур қилишдир.
Бу – қилса бўладиган иш. Чунки, Ўзбекистон режимининг Интернетни ёпишга кучи етмайди.