16 July 2014
22:04 - Абдулазиз Комил Бишкекда қирғиз ҳамкасби билан учрашди, ўзбеклар қатли омини тилга олдими?
Бугун Ўзбекистон Тшақи ишлар вазири Абдулазиз Комил Бишкекда “Марказий Осий + Япония” 5-анжуманида иштирок эта туриб, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига кўра, икки вазир ўзбек-қирғиз муносабатларининг кўп форматли истиқболларига оид масалаларда кенгашибди.

Бу умумий руҳдаги хабаралрадан бир нима тушуниб олиш мушкул. Ҳатто қирғиз матбуотида ҳам вазирлар учрашуви даврида эътиборга молик масаланинг муҳокама қилингани айтилмайди. Балки қирғизларда тафсилотлар энди пайдо бўлар. Аммо Комиловнинг қирғиз фашистлари томонидан қирғин этилган ўзбеклар масаласини кўтаргани эҳтимолдан йироқ.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисидо билан ҳам кўришиб, ўзбек-япон муносабатларига оид масалаларда гаплашган эмиш.