16 July 2014
21:18 - Нурсултон Назарбой таътилга чиқди, инидан чиқмайдиган Ислом Каримга таътилга чиқармиди?
Қозоғистон Президентининг матбуот котибияти давлат раҳбари Нурсултон Назарбойнинг кечадан бери таътилда экани, унинг дам олаётгани ҳақида хабар қилишди. Расмий хабарга кўра, қисқа муддатли таътилда бўлган элбоши яқин орада яна ишига қайтади. Аммо бизнинг юртбоши “юрт осойишталиги ва халқ фаровонлиги йўлида ўз соғлигидан воз кечиб, таътилга ҳам чиқмай, тер тўкмоқда” шекилли, ҳар ҳолда унинг таътил тугул бирор кун ишга чиқмагани хусусида маълумот йўқ. Гўёки у йил бўйи таътилсиз ишлайди. Аслидачи?

Аслида, Президент девонидаги айрим манбаларга кўра, Ислом Карим айни ёз чилласида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Қайнар" оромгоҳида дам олмоқда. Бошқа пайтда ҳам у Тошкентдаги қароргоҳидан чиқмасдан дам олади. Йил бўйи дам оладиган одамга эса, таътилнинг ҳам кераги йўқ.