16 July 2014
16:27 -
Сенсация: ХАМАС отган ракеталардан биттаси мўлжалланган нишонни урибди

Исроил бу сафар ХАМАСни таг-таги билан йўқ қилиш ниятида кўринади. Haaretz агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Исроил Ғазонинг шарқий ва жанубий қисмларида яшаётган 100 минг кишини уйларидан чиқиб кетишга чақирибди. Чунки, бу ҳудудларга авиация ҳужумлари кўпайтирилади.
БМТнинг Яқиншарқ бўлими хизматчилари 21 мактабни эвакуация қилишаётгани ҳам хабарларда айтилмоқда.
ХАМАС ҳам ҳужумларини тўхтатаётгани йўқ. Тель-Авивда вақти-вақти билан ҳаво тревогаси сигналлари жарангламоқда. Аммо, ХАМАСнинг биронта ракетаси бу ергача етиб келолмади.
Расм Reuters агентлигининг сайтидан олинган.