
Кеча АҚШнинг фазо билан боғлиқ бўлган фаолиятларини бошқарувчи NASA (National Aeronautics and Space Administration – Миллий Аэронавтика ва Фазо Маъмурияти) ташкилоти Вашингтонда матбуот конференцияси ўтказгани ҳақидаги хабарни жаҳон ахборот воситалари тарқатдилар.
NASA олимлари тадқиқодлар натижасида олинган жуда кўп маълумотларга асосланиб, коинотда ўзимизнинг Ердаги каби одамлар яшайдиган бошқа планеталар борлиги тасдиқланиб бораётганини айтиш билан чекланмасдан, яна 20 йилчадан кейин буни исботлаш мумкинлигини алоҳида урғуладилар.
20 йилчадан кейин айнан шундай бўлишига шубҳа йўқ. Яна маълум бир муддат ўтади, ерликлар бошқа планетанинг одамлари билан алоқалар ўрнатадилар, қарабсизки, планеталараро кемалар учишга бошлайди. Табиий, ҳаёт тарзимиз мутлақо ўзгаради.
Аммо, кимга–кимга, Ердаги исломчиларга қийин. Ахир улар ҳаммани Халифага бирлаштиришлари, ҳаммани ўзимиздаги Қуёш чиққандан ботгангача 5 маҳал Каъабага қараб номоз қилишга зўрлашлари, узоқ планеталардаги одамларни Ҳаж сафарига чақиришлари лозим.
Бу аҳволга етиб бормасликнинг ягона йўли – исломчилар ўз вақтида Мирзо Улуғбекни йўқ қилганларидек, NASAни ҳам йўқ қилишлари, умуман ҳар қандай тараққиётнинг йўлини тўсиб, ҳаммани пайғамбаримиз каби туяларда юрадиган замонга қайтаришлари керак.
Ҳа, шунда ҳам битта хавф қолади – бошқа планетадагиларнинг ўзи бизни топиб келсачи? Бунга йўл қўймаслик учун, уларни ҳам ўз вақтида йўқ қилиш лозим. Уларни йўқ қилиш мақсадида бошқа планеталарга етиб бориш учун эса, фазовий тадқиқотларни ривожлантириш, Мирзо Улуғбекни тирилтириш керак бўлади. Ростдан ҳам, ишимиз қийин.