
Бугун АҚШ президенти Оқ Уйда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Вашингтондаги элчилари билан ёпиқ эшиклар орқасида учрашди, дейилади жаҳон агантликлари тарқатган хабарларда. Учрашув ёпиқ бўлган бўлса, хабар қаердан келди деган саволга, табиий, жавоб йўқ.
Барака Обама ЕИ мамалкатларини Россияга, хусусан, Путиннинг яқинларига қарши санкцияларни кенгайтиришга чақирган. ЕИ бу таклифни қабул қилмаса, АҚШ якка ўзи ҳам бу ишни қилаверди, дебди АҚШ президенти. Санкциялар иқтисод ва мудофаа соҳаларида бўлиши ҳам айтилган эмиш. ЕИ давлатлари Обаманинг таклифини эртага Брюсселда бўладиган учрашувда муҳокама қилиши кутилмоқда.
Санкцияларни кенгайтириш ҳақида анчадан бери гапириб келинаётган бўлса ҳам, ҳозир бу масаланинг кун тартибига чиқарилиши, Украинанинг шарқий қисмидаги Луганск ва Донецк вилоятларида Россия тарафидан қуроллантирилаётган ва қуллаб-қувватланаётган сепаратист-террорист кучларнинг ҳаддан ошиши бўлмоқда, дейди мухбиримиз.
Хабарлардан маълумки, сепаратист-террористлар Украина ҳарбий кучларининг учоқларини ҳам уриб туширишмоқда, кутилмаган жойларда Украина армиясининг отрядларига ҳужум қилиб, катта талофот етказишмоқда. Украина расмийлари Луганск ва Донецк шаҳарлари қуршовга олинганини айтса ҳам, партизанлар тактикасини ишлатаётган сепаратист-террористларни нейтраллаштириш осон бўладиганга ўхшамайди.