15 July 2014
22:22 - Еврокомиссиянинг, яъни Европа Иттифоқи ҳукуматининг янги раиси сайланди
Еврокомииссия - Европа Комиссияси – Европа Иттифоқининг олий ижроия органи, яъни Европа Иттифоқининг ҳукуматидир. Еврокомииссия раиси ҳар 5 йилда сайланади. Янги раиснинг номзоди Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар президентлари ёки бош вазирларидан иборат Европа Иттифоқи Кенгаши тарафидан кўрсатилади ва Европарламент тарафидан тасдиқланади.

Жорийдаги раис Жозе Мануэл Баррозунинг раислик муддати шу йил октябрь ойида тугаши муносабати билан бугун янги раис сайланди. Бу - Люксембургнинг собиқ Бош вазири Жан-Клод Юнкер. У 1954 йилда туғилган, ўз мамлакатида Молия вазири ва Бош вазир лавозимларида ишлаган, Христиан Ижтимоий Халқ Партиясининг раиси бўлган. 2004 йилда ҳам Еврокомиссия раислигига номзоди кўрсатилган эди.

Жан-Клод Юнкер бугунданоқ раислик курсисига ўтирадими ёки октябрь ойидами, хабарларда айтилмайди.