15 July 2014
21:55 - Москва метросида даҳшатли ҳалокат: 21 киши ҳалок бўлди, эртага мотам куни бўлади
Бугун эрталаб Россия пойтахти метросининг “Ғалаба парки” станцияси яқинида бир поезд изидан чиқиб кетиши натижасида мудҳиш фалокат юз берди – 21 киши ҳалок бўлди, 160 дан кўп одам ярадор бўлди. Қурбонлар сони ҳали ортиши мумкин.

Ярадор бўлганлар ичида Молдова, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон ва Хитой фуқаролари борлиги айтилмоқда.

Ҳолок бўлганларнинг оилаларига 3 млн рублдан компенсация пули берилади.

Москва мэри Сергей Собянин 16 июлни мотам куни деб эълон қилди.