15 July 2014
20:48 - Самарқанд ҳокими фуқаролар билан онлайн мулоқотга чиқса, унга қандай саволлар бериш керак?
Шу йилнинг 17 июлида Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоят аҳолиси билан “Самарқанд” телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқмоқчи ва фуқароларнинг саволларига жаво қайтармоқчи. Вилоят ҳокими даражасидаги раҳбарлар орасида илк марта рўй бераётган бу ҳодиса қандай ўтади билмадиг-у, ҳокимнинг яшашдан безган аҳоли олдига чиқиши ҳазилакам иш эжмас.

Телевидение маъмурлари ҳоким билан алоқага чиқиш мумкин бўлган телефон рақамларини эълон қилмоқда. (336) 233-32-53, 233-35-90, 235-63-80. Шунингдек, дарди борлар ҳокимга mtrk_samarqand@inbox.uz электрон адреси орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин. Гарчанд, ҳоким муаммоларни ҳал қила олмаса ҳам унинг халқ дардига шерик бўлгани ҳарна, дейди мухбиримиз.

Айни пайтда самарқандликларга маслаҳат берамиз. Фақат ўзингизга эмас, миллат ва давлат тақдирига тегишли саволлар беринг у ҳокимга. У Ўзбекистоннинг иқтисоди қозоқлардан 8-10 баравар орқадалигини биладими? Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишиничи? Амир Темур билан мағрурланиш учун унинг ҳайкалини қўйиш етарсиз эканлигини тушунадами бу ҳоким? Нега ҳоким бу масалалар билан президент Ислом Карим олдига чиқмайди? Ва ҳоказолар.