
Туркия матбуотида тарқатилган хабарларда Уйғуристонда ўқувчиларни рўза туттирмаслик учун мактабда овқат ейишга зўрлашаётгани айтилмоқда. Бундай воқеанинг атеистик, қолаверса, коммунистик тузумда бўлаётганига ҳайрон ҳам бўлиш керак эмас. Аммо, воқеанинг бошқа тарафини муҳокама қилишдан фойда бор.
Мактаб болалари рўза тутиши тўғрими? Динимиз, хусусан, Қуръон бунга нима дейди? Бу саволларга жавоб қидириш мақсадида, аввал ҳам “Ҳаракат” сайтида муҳокама қилинг мавзуни тилга олиш керак.
Ҳақиқат шундан иборатки, ҳозир мусулмонлар Қуръон бўйигча эмас, унинг охирги марта 8 асрда қилинган тафсири, яъни ўша пайтда ислом олимлари тарафидан берилган шарҳи бўйича яшамоқдалар. Бу шарҳларнинг ҳаммаси тўғрими? Йўқ. Чунки, ўша пайтда Қуръонни шарҳ қилганлар – ўша пайтдаги билимлари доирасида иш олиб борганлар. Табиий, билимлари мукаммаликдан узоқ бўлганини қўйиб туринг, кўп ҳолларда ибтидоий бўлган.
Улар ернинг думалоқлигини, Қаъбанинг горизонтидан ташқарида туриб, Каъбага қараб номоз ўқиб бўлмаслигини, қутбларга яқинлашган сари қуёш чиқишдан ботишгача бўлган вақтнинг узунлиги ортиб бориб, қутбга яқин жойларда бир неч кун, ҳатто бир неча ой бўлишини, яъни рўза тутиб бўлмаслигини, ҳаж қилиш учун ҳама имконияти бор бўлган мусулмонлар ҳаж қилолмасдан ўтиб кетишга мажбур эканликларини билишмаган.
Шулардан келиб чиқсак, Исломни бешта фарзи деб ҳисобланадиган амалиётларнинг 4 таси бажариб бўлинмаслигини тушунамиз. Демак, Исломда ислоҳотлар қилинмас экан, мусулмонлар иккиюзламачилик билан, яъни ўз-ўзларини алдаб яшашаларини давом эттираверадилар ва борган сари қолоқлашишга маҳкумлар.
Бу вазиятдан чиқишнинг биттагина йўли бор – Қуръоннинг қайтадан тафсир қилиш, Ислом динини ислоҳот қилиш. Ислоҳотнинг асосида қуйидаги 2 принцип ётиши кераклигини авваллари ҳам кўп марта ёзганмиз, яна такрорлаймиз:
- Ислом дини дунёвийлик, яъни секуляризм принципини қабул қилади.
- Исломнинг 5 эмас, битта фарзи, яъни “имон” борлиги тан олинади, ҳозир фарз деб ҳисобланаётган 5 маҳал номоз, рўза тутиш, ҳаж қилиш, закот бериш эса, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмаган амлиётларга айлантирилади.
Мусулмонлар ҳозирги аҳволдан чиқишни истаслар, Рамазон ойида ҳам шу нарсаларни ўйлашлари кеак. Акс ҳолда, бизга ислоҳотларни ҳам бошқалар қилиб берадилар. Чунки, бу ислоҳотларсиз яшаш мумкин эмас.