13 July 2014
08:50 - Афғонистонда президент сайловларида икки номзодга берилган овозлар қайтадан саналади
Афғонистонда президент сайловларида икки номзодга берилган овозлар қайтадан саналади

Сайловларнинг иккинчи турида собиқ Молия вазири, пуштун аслли Ашраф Ғани 56,4 фоиз овоз олиб, Ташқи ишлар вазири, тожик аслли Абдулло Абдуллоҳ устидан ғалаба қозонгани расман эълон қилинди. Аммо, биринчи турдаёқ 45% овоз олган Абдулло Абдуллоҳ ўз мағлубиятини тан олмади, сайлов натижалари сохталаштирганини иддао қилиб, ҳақиқий ғолиб сифатида ўз ҳукуматини тузишга киришганини эълон қилди.

Катта сиёсий жанжал чиққанини, бу жанжал ички урушга ҳам айланиб кетишини сезган америкаликлар жума куни Давлат Котиби Жон Керрини Афғонистонга юборган эдилар. Натижада иккала номзод сайловда берилган овозларни қайтадан сайлаш хусусида келишдилар. Жорийдаги Президент Ҳамид Карзай ҳам бу келишувни олқишлади.

Жон Керрининг айтишича, овозларни қайта санаш Қобулда 24 соат ичилда бошланади ва бир неча ҳафта давом этади.

Расмда - Ашраф Ғани, Жон Керри ва Абдулло Абдуллоҳ.