26 June 2014
22:04 -
Қуёш батареяларидан олинган энергия бўйича Германия янги рекорд қўйди, Ўзбекистон қаерда?

Германия аввал ядровий электр энергия ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг лидерларидан эди. Аммо, 2011 йили Япониядаги Фукусиме АЭСида юз берган авариядан кейин, Германия атом энергиясидан фойдаланишдан мутлақо воз кечишга қарор қилди. 8 та АЭС дарҳол тўхтатилди, қолганлари 2012 йилгача тўхтатилиши керак.
Ҳозир Германияда ишлатилаётган қуёш электростанцияларининг сони жаҳон бўйича ишлатилаётган қуёш электростанцияларининг сонига сал кам тенг экан. Қуёш батареяларининг 90 фоизи томларда ўрнатилмоқда. Энди архитекторлар уйларни шундай қуришмоқдаки, уларнинг томлари жанубга қарайди.
Қуёш энергетикаси соҳасидаги бундай портлашнинг салбий томонлари ҳам бор, дейилади хабарда. Бу ерда энергиянинг нархи Епропада энг юқори. Ҳар бир уй хўжалиги ўз даромадининг 10 ёки ундан кўп фоизини электр энергияси учун ишлатади.
Анъанавий саволимизни бу ерда ҳам ишлатамиз: Қуёшли Ўзбекистон нима билан мақтанади? Бизда қуёш энергиясидан фойланиш даражамизни кўрсатувчи рақамлар маълумми? Уларни Германия билан солиштирсак бўладими? Ёки қозоқларнинг мардикорларига айланиб бораётган ўзбекларни бундай саволлар қизиқтирмайдими?
Расмда – Германиядаги қуёш энергиясини ютувчи панеллар билан тўла томлар.