26 June 2014
19:26 -
Ўзбекистонда бугун 1,27 минг кг, 1994 йилдан бери 52 тонна гиёҳванд модда йўқ қилинибди, қанчаси йўқ қилинмаган?

Бугун 1,27 минг кг гиёҳванд модда Халқаро гиёҳвандлик ва ноқонуний гиёҳ савдоси билан кураш куни – 26 июнь муносабати билан йўқ қилинибди. Шунча моддани Тошкентдаги корхоналардан бирининг ўчоғида ёқишибди.
1994 йилдан бери эса, 52 тонна гиёҳванд модда йўқ қилингани ҳам расмий хабарларда билдирилган.
Ёқиб ташланаётган ҳар бир грамм гиёҳванд модда кимнингдир соғлиғини сақлаб қолиш, гиёҳвандлар тарафидан қилинаётган жиноятларни камайтиришга хизмат қилаётгани ҳаммага маълум. Аммо, оддий савол ҳам туғилади – қанча гиёҳванд модда Ўзбекистон орқали омон-эсон бошқа давлатларнингг ҳудудларига ўтиб кетмоқда ва қанчаси Ўзбекистондаги қолиб гиёҳбандларнинг қўлида қолмоқда?
Табиий, Ўзбекистоннинг хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган хабарчилари бундай саволларни қўйишга ва тегишли идоралардан бу саволга жавоб излашга ҳам қодир эмаслар. Уларнинг ичида ҳам гиёҳбандлар етралича бўлса керак.
Аммо, ҳеч қандай расмий маълумотлар бўлмаса ҳам, баъзи тахминлар қилиш мумкин.
Ўз-ўзидан маълумки, ҳуқуқ тартибот органлари Ўзбекистонда етиштирилаётган ёки Ўзбекистон орқали ўтаётган гиёҳбанд моддаларнинг кўп қисмини қўлга тушириб, уларни йўқ қилсалар эди, гиёҳвандлик муаммоси ҳам, мамлакатимиз ҳудудлари орқали гиёҳбанд моддалар ташиш ҳам тугаган бўларди. Тугамаяптими, демак, уларнинг асосий қисми қўлга туширилмаяпти. Ҳукуматнинг ҳамма тармоқлари каби ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам порахўрликка ботганини ҳисобга олиб тахмин қилиш қийин эмаски, гиёҳбанд моддаларнинг энг камида 95 фоизи гиёҳвандларнинг қўлига етиб боради.
Демак, бу йилнинг ўзида Ўзбекистон ҳудудларидан ташиб ўтилган ва ўзимздаги гиёҳвандларнинг танасига кирган гиёҳванд модданинг миқдори тахминан 25 тоннадир. Даҳшат!!
Тўғри, бу рақам яна ҳам аниқлаштирилиши керак. “Ҳаракат” мухбирлари Ислом Карим режими халқдан бекитиб келаётган катта сирни, яъни иқтисодимиз Қозоғистоннинг иқтисодидан 8-10 баравар кучсиз эканлигини очиб бердилар. Гиёҳванд моддаларга оид сирни очиб беришни режимнинг хабарчилари ўз елкаларига оладилар деб умид қиламиз.