25 June 2014
21:28 - Хоҳ илжайинг, хоҳ хахоланг: Ўзбекистонда ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланмоқда эмиш. Нега Ислом Карим режими “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлатдан бунчалик қўрқади?
Давлатнинг расмий ЎзА агентлиги тарқатган “Ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали хабарда айтилишича, Адлия вазирлигида қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтибди.

Бу анжуман қандай шаклда ўтказилгани, уни ким олиб боргани, кимлар иштирок этагани, қолаверса, бу тадбир қачон ва қаерда бўлиб ўтгани хабарда айтилмайди ҳам. Майли, бу - Ўзбекистондаги хабарчиликнинг аяннчли аҳволининг навбатдаги кўрсатгичидир.

Аммо анжуманда “Адлия вазирлиги томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилмоқда” дейилганига нима дейсиз? Бу вазирлик “ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида” бирон нарса қилаётганига аҳмоқ ҳам ишонмайди-ку. Мисоллар кўп. Бугун биттасида тўхтайлик.

Гапни узоқдан бошлаймиз.

Биринчи воқеа. 1991 йили Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин “Бирлик” халқ ҳаракати ўз ҳужжатларини расман рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига топширди. “Бирлик” рўйхатдан ўтди ҳам. Аммо, Адлия вазирлигининг “Бирлик” халқ ҳаракатини рўйхатга олиш қарорига “Бирлик” халқ ҳаракати сайловларда номзод кўрсатишга ҳаққи йўқ” деган сўзлар ҳам қўшиб қўйилган. Ваҳолангки, сайловларда ким номзод кўрстоладию ким кўрсатолмаслиги Адлия вазирлиги тарафидан эмас, Конституция тарафидан белгиланади. Ўша пайтдаги Конституцияга кўра, “Бирлик” рўйхатга олингач, ҳар қандай сайловларда номзод кўрсатишга ҳаққи бор эди. Мана Адлия вазирлигининг саводсизлиги, тўғрироғи ҳуқуқни амалага ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарлиги.

Иккинчи воқеа. 1991 йилнинг октябрь ойида “Бирлик” партияси ҳам тузилди. Партяини рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар Адлия вазирлигига топширилди. Адлия вазирлиги эса, ўша йили 20 ёки 21 ноябрь куни “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Бирлик” партиясининг номлари бир хил деган рўкач асосида, партияни рўйхатдан ўтказтирмади. Ваҳолангки, бу ерда икки ташкилот ҳақида кетмоқда. Мана уларнинг номлари:

- “Бирлик” халқ ҳаракати

- “Бирлик” партияси

Биринчи ташкилотнинг номида 3 та сўз бор, иккинчисиникида 2 та сўз бор. Тўғри, иккила ташкилотнинг номида битта умумий сўз бор – “Бирлик” сўзи. Аммо, бу икки ташкилотнинг номи бир хил дейиш учун Адлия вазрлигидагилар аҳмоқ бўлиши керак-ку.

Уларнинг мантиғидан чиқсак, “Шарқ юлдузи” жкрнали билан ва “Шарқ тароналари” фестивалининг номи ҳам бир хил, чунки иккаласида ҳам “Шарқ” сўзи бор.

Майли, фараз қилайлик, булар ўша пайтда Адлия вазири бўлган Муҳаммадбобир Маликовнинг саводсизлиги, ҳуқуқ деган нарсалардан хабарсизлиги натижасидир. Ёки, “Бирлик” биронта сайловда иштирок этишидан ўтдан қўрққандай қўрққан Ислом Каримовга хизмат қилиш учун ҳуқуқни топташдан воз кечмайдиган инсон эканлигининг кўрсатгичидир.

Хўш, Адлия вазирлигидагилар ҳозир ўзгардими? Йўқ. Буни исботлаш учун бу кунларга оид бўлган учинчи воқеани келтирамиз.

22 йилдан бери рўйхатдан ўтиш учун курашини давом эттираётган “Бирлик” партияси 2003 йил август ойида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси (қисқача “Бирлик” Партияси) номи остида янгидан тикланди. Рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига керакли ҳужжатлар топширилди. Аммо, ўтган 11 йил ичида ҳам Адлия вазирлиги ҳуқуқ давлати эмас, диктаторликларга хос бўлган усулда иш олиб бориб, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини рўйхатга олмаяпти. Тўғри, Ислом Карим “Бирлик” ва унинг раиси Абдруҳим Пўларнинг сиёсий саҳнага расман киришидан ўтдан қўрққандек қўрқади. Адлия вазирлиги Ислом Каримга хизмат қилиш учун ҳуқуқни топтаётгани ҳам ўз-ўзидан маълум, лекин “ҳуқуқни қўллаш амалиёти” бўйича сафтабозлик қилишнинг нима кераги бор.

Шу йил 11 июлдаги “Бирлик” Партиясини Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш масаласи қайтадан кун тартибига чиқди” номли хабаримизда Адлия вазирнинг биринчи ўринбосари М.Икромов 20 май куни имзолаган хатни тилга олган эдик. М.Икромов ўз хатда бундан 23 йил аввал ўша пайтдаги вазир Маликовга ўхшаган саводчизларчи баҳоналар билан, Адлия вазирлигининг “Бирлик” Партиясини рўйхатдан олиш масаласи бўйича қарор чиқарилмаслик ҳақидаги қарорини билдиради. Буларга қаранг, улар “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказшдан қўрқанларини қўйиб туринг, уни рўйхатдан ўтказмаслик ҳақида қарор чиқаришга ҳам қўрқишади. Шунинг учун қарор чиқармаслик қарори чиқарибдилар.

Айнан ана шу ерда уларни тушуниш мумкин. Миллат ва давлатнинг муаммоларни кўтариш, муаммоларни тўғри ифодалаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини кўрсатиш “Бирлик”га етадиган ташкилот йўқ. Демак, “Бирлик”га қарши қилинган ҳар қандай иш – Ўзбек миллат ва Ўзбекистон давлатига қарши қилинган ишдир.

Бунинг учун ахир бир кун жавоб бериш вақти келади.