20 June 2014
20:10 - Тошкентда гўзаллик кўргазмасини Фуҳушасиз ўтказишмоқда, мардикорлар кўргазмаси ҳам ўтказиладими?
Кечадан бери Тошкентдаги “Наврўз” саройида 10-чи халқаро ихтисослаштирилган гўзаллик индустирияси Кўргазмаси - BeautyExpo Uzbekistan 2014 – давом этмоқда. Кўргазма доирасида косметология ва эстетик медицина бўйича мастер-класслар ва семинарлар ўтказилмоқда. Эртага тамом бўладиган Кўргазма программасида Ўзбекистон Сартарошлар Уюшмаси ёрдамида уюштириладиган сарторошлик билан боғлиқ бир қатор конкурслар ҳам бор эмиш.

Маълумки, бу каби тадбирлар ўтказиш - Ислом Каримнинг ўзи каби масхарабоз қизи Фуҳушанинг севимли ишларидан бири эди. Отаси тарафидан ўй қамоғига ташланган Фуҳуша бугун-эрта алам ичида ўтиришини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳа, расмдаги қизлар каби гердайиб юриш ўрнига қафасда ўтиришга чидаш осон иш эмас.

Аслида, иқтисоди Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими тарафидан чўктирилаётган Ўзбекистон учун гўзаллик кўргазмалари эмас, мардикорчилик кўргазмалари ўтказиш, мардикорчиликка ўргатувчи курслар очиш фойдалироқ бўларди. Маълумки, яқин келажакда ўзбеклар асосан Қозоғистонда мардикорчилик қиладигшан подага айланади. Ёшларимизни ана шу келажакка яхшилаб тайёрлаш керак. Ана ўшанда Ал Хоразмий ва Улуғбек каби буюклар авлоди эканлигимизни намойиш қилиб, мардикорчиликни ҳам қотириб ташлаймиз ва ҳеч бўлмаса бу соҳада ҳаммадан олдинда бўламиз.

Миллий ғурур деган нарсани унутган ўзбеклар учун қайси соҳада биринчи бўлишнинг фарқи йўқ.