20 June 2014
22:32 -
Нурсултон Назарбой Испаниянинг янги қиролини тахтга ўтириши билан табриклади, нега Ислом Карим жим?

Табиий, бу расмиятчилик учун қилинадиган иш эканлигини ҳамма тушунади. Қолаверса, ҳозир ҳақиқий тахт эгаси бўлган қироллар йўқ ҳисоб, қирол деб ҳисобланадиган масхарабозлар кўп.
Аммо, Испаниянинг собиқ масхарабози, э... кечирасиз, қироли ўзимизнинг Ислом Каримнинг бир кўришда ёқтириб қолган дўсти эдику. Ана шу “дўстлик” туфайли Ислом Карим Испанияга ўз қизи Гулнорани элчи қилиб юборганди.
Ислом ака, ҳали ҳам кеч эмас, янги қиролни табрикланг ва у ерга элчи қилиб иккинчи қизингизни жўнатинг. Масхарабозлик давом этиши керак!!
Расмда - Фелипе VI хотини ва қизлари ҳам иштирок этаётган кечаги тахтга ўтириш маросимида қасамёд қилмоқда.