Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиг ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги фақат рус тилида тарқатган хабарига кўра, бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашининг Россия ва Евросиё бўйича директори Анна Уоллендерни қабул қилди. Фақат АҚШлик меҳмоннинг расми илова қилинган қисқа хабарда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилингани айтилади. Улар Афғонистонда вазиятнинг ўзгариб бориши хусусида ҳам фикр алмашишибди.
Учрашувда АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этгани айтиб ўтилади.
Ҳамма биладики, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари давлат раҳбарлари ёки икки тарафнинг ташқи ишлар вазирлари учрашувида асосий мавзу бўлади. Бугунги учрашувда фақат Афғонистон билан боғлиқ масалалар тилга олинган бўлса керак.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ ўз қўшинларини Ўзбекистон орқали олиб чиқиб кетиш хизмати учун Ўзбекистонга 700 минг доллар пул бермоқчи. Мухбирларимиз АҚШда ўрта миён бир уйнинг нархи 700 минг доллар эканлигини эслатиб, бу келишув устидан роса кулишган эди. Анна Уоллендер Ислом Каримни хурсанд қилиш учун 700 минг ўрнига 750 минг доллар бериш ваъдасини олиб келган бўлса ажаб эмас.