11 June 2014
20:12 -
Ўзбекистоннинг Бош жаллодига ёш муовин тайинланди - Шерзод Матиев

Шерзод Матиевнинг миллати қандай эканлигини четга суриб, бу ёш прокурорнинг келажаги қандай бўлишини тахмин қилишга уринайлик.
У энди Бош прокуратурада кадрлар тизимини бошқариш ишига маъсул бўлиши, шу пайтгача ҳатто халқаро анжуман ва мажлисларда Ўзбекистон номидан иштирок этиб келганига қараганда, унга порлоқ келажак тайёрланмоқда.
Аммо, унутмайликки, шу пайтгача Ўзбекистондаги прокуратура системаси асосан миллатга қарши жиноят қилиш билан шуғулланган. Иқтисодимизнинг кучи бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада қолишимизда, ўзбек миллати мардикоралр подасига айлантирилишда прокурорларимизнинг ҳам етарлича роли бор. Вақти келади, улар миллат олдида жавоб берадилар.
Ёши каттароқ прокурорлар бундай кучлар ҳокимиятга келгунча биз жаннатга тушиб бўламиз, деб орзу қилишаётгшанини ҳам тахмин қилишимиз қийин эмас. Демак, ҳали ёш бўлган Шерзод Матиевга қийин. У эскиларнинг ишини давом эттирадиган бўлса, охир-оқибат жазосини ўзи тортади.
Дарвоқе, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг расмий сайтида Шерзод Матиевнинг “ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОШ МАғСАДИМИЗ” номли мақоласи чоп этилган. У ерда айнан “МАғСАДИМИЗ” дейилган.