11 June 2014
13:48 -
Сенсация: “Бирлик” Партиясини Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш масаласи қайтадан кун тартибига чиқди
Маълумки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси (қичқача – “Бирлик” Партияси) 1989 йили расман қурилган “Бирлик” халқ ҳаракатининг давомчиси сифатида 2003 йил 25 августда Кўкон шахрида ўтказилган таъсис қурултойида тузилган эди.
Партияни рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар ўз вақтида Адлия вазирлигига топширилди. Аммо, вазирлик партияни рўйхатга олиш ёки олмаслик тўғрисидаги қарорини чиқариш ўрнига, вазирликнинг тегишли Бошқармаси номидан партиянинг Уставида камчиликлар борлиги хусусида партияга хатлар ёза бошлади.
Вазирликнинг Бошқармаси “топган” ва принципиал бўлмаган ҳамма камчиликлар вазирлик ходимларининг саводсизлигини кўрсатар эди. Шундай бўлса ҳам, бу камчиликлар принципиал бўлмагани сабабли, улар тузатилиб, ҳужжатлар қайта-қайта вазирликка топширилаверди. “Бирлик” ва Адлия вазирлиги ўртсидаги ёзишмалар 2005 йил апрель ойигача давом этти.
Вазирлик Бошқармасининг навбатдаги, партия аъзолари рўйхатида сохта исмлар кўплигини иддао этувчи хати 2005 йилнинг апрель ойида ёзилган эди. “Бирлик” сохта деб топилган исмлар рўйхатини беришни талаб қилди, вазирлик бу рўйхат вазирликнинг ички ҳужжати деб, уни партияга беришдан воз кечди. Куласизми, йиғлайсизми, “Бирлик” партиясининг ўзи тарафидан берилган ҳужжатнинг бир қисми вазирликнинг ички ҳужжати бўлиб қолибди. Вазирлик Бошқармаси "Бирлик" аъзоларининг 21 минг кишилик рўйхатида катта камчиликлар тополмагани сабабли, сохтали идда этилаётган аъзоларнинг рўйхатини беролмасди ҳам.
Шундан кейин, аниқроғи, 2005 йил 30 апрель куни “Бирлик” Партиясининг Марказий Кенгаши 30 майдан бошлаб ҳар ойининг охирида Адлия вазирли олдига ўз аъзоларини олиб келиб, улар сохта одамлар эмаслигини кўрсатиш қарори олди. Қарорга кўра, 30 майда вазирлик олдига 200 киши, 30 июнь куни 2 минг киши, 30 июль куни 20 минг киши келиши керак эди. Шубҳасиз, ўша пайтда “Бирлик” шунча аъзосини вазирлик олдига олиб келиш имконига эга эди.
Яна шубҳасиз, Ислом Карим режими раҳбарлари “Бирлик” Партиясининг бу режаларидан талвасага тушдилар. Чунки, охир-оқибат бутун вилоятлардан 20 минг кишининг Тошкент марказига келиши улар учун ваҳимали нарса эди.
Режим бунинг олдини олиш учун бир нарсалар қилиши муқаррар эди ва қилди. 13 май куни Андижонда юз берган акромийларнинг қўзғалони ва унинг намойишкорона куч билан бостирилиши, яна ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Комитетининг лойиҳаси бўлган. Акромийларни аҳмоқ сифатида ишлатишган, холос.
Андижон воқеаларидан кейин бошланган репрессив жараёнлар пайтида ҳам, ундан кейин ҳам, “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш масаласини кун тартибига олиб чиқиш имкони ҳам бўлмади.
Ҳозир бу масала билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шуғуланишга бошлагани тасодиф эмас. Ҳамма биладики, “Эзгулик” жамияти “инсон ҳуқуқлари” деганда сиёсий ҳуқуқлар ҳам тушунилишини очиқча айтиб келаётган жаҳондаги ягона ташкилотдир. Унинг бутун фаолияти шу ғоя остида олиб борилган ва борилмоқда.
Бир оз аввал “Эзгулик” жамияти Адлия вазирлигига мактуб йўллаб, вазирлик ҳалигача “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш масаласида ўз қарорини бермагани, вазирлик Бошқармаснинг камчиликлар кўрсатувчи хатлари Адлия вазирлигининг қарори бўлолмаслиги эслатиб, бу масалага нуқа қўйиш кераклигини эслатди. Хатнинг нусҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсмани) ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказига ҳам юборилди.
Шу кунларда Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсмани), Инсон Ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази ва “Эзгулик” жамиятига расман хат йўллаб, ўн йилча аввал вазирлик Бошқармаси томонидан ёзилган саводсиз иддаоларини такрорлабди.
Қизиқ ва муҳим бўлгани, ниҳоят хат вазирликнинг Бошқармаси номидан эмас, вазирликнинг ўз номидан келган бўлиб, уни Вазирнинг биринчи ўринбосари М.Икромов имзолаган. Шу йил 20 май куни имзолаган.
“Ҳаракат” Агентлиги яқин кунларда бу хатнинг расмини эълон қилиш ва вазирликнинг бу хатдаги иддаолари қанчалик жиддий эканлиги хусусида ўзининг ва бу соҳа мутахассиларининг таҳлилларини бериш ниятида.