11 June 2014
21:06 - Бу ҳам хабар: Ака нопоклик қилган ўз синглисини чавақлади
Озодлик радиоси орқали тарқатилган хабарга кўра, Хоразм вилояти Шовот тумани Чатқала қишлоғида яшаган ака синглисини жазмани билан тўшакда тутиб, уларнинг иккисини ҳам чавақлади. Тан жароҳати туфайли 33 яшар аёл оғир аҳволда шифохонага, 34 яшар жазман эса нариги дунёга равона бўлди. 9 июнга ўтар кечаси содир бўлган воқеа одамларни ортиқча ажаблантираётгани йўқ. Эри Россияга мардикорга кетган аёл иродасизлик қилган ва бу каби ҳодисалар ҳозирги кунда кўплаб учрамоқда.

Масалан, 28 май куни Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Зирабулоқ қишлоғида 30 яшар эр икки фарзандининг 27 яшар онасини бўғиб ўлдирди ва ички ишлар бўлимига бориб¸ таслим бўлди. Табиий, шовотлик йигитни ҳам қамоқ кутмоқда. Аслида эса ўзбек жамиятини мушкул ва мураккаб аҳволга солган Ўзбекистон режимини жазолаш зарур, дейди мухбиримиз.

Тўғри, бу каби нохуш воқеалар дунёнинг ҳамма чеккасида юз беради. Ҳар куни бу каби воқеалар ҳақида хабарлар тарқатилади. Аммо, хабарчилик бу билан битмайди. Жиддий ахборот воситалари мамлакат ва миллат даражасидаги хабарларни ҳам тарқатадилар. Миллат ва мамлакатнинг келажагини ўйлайдилар. Аммо, Озодлик радиосидан нима ҳам кутардик. Бу АҚШ радиосининг Ўзбек ва Ўзбекистоннинг тақдири ва келажаги билан қизиқиш мажбурияти йўқ.