05 June 2014
19:46 - Россияда мардикорларимиз учун хавфли манёвр бошланди

Бутунроссия Православ Черковлари Уюшмаси меҳнат муҳожирларимиз учун ўзбек тилида махсус Инжил китобини нашр қилмоқчи. Епархия кенгаши кеча Инжилнинг амалдаги ўзбекча нусхасини Швециядаги Инжил тадқиқоти институти ёрдамида қайта кўриб чиқиши ва уни оммавий чоп этиш режалаштирилгани ҳақида хабар қилди.

Бир неча юз минглаб, балки миллионлаб ўзбек муҳожирларини рус жамиятига интеграциялаштиришга ҳаракат қилаётган ўрисларни тушуниш мумкин, аммо бу ҳаракат ўзбек жамияти учун тўла маънода потенциал хавф-ку, дейди мухбиримиз. Миллат сифатини йўқотгани, ғурур деган туйғуси қолмаганини қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқиб, қирғин қилганда кўрсатиб бўлган ўзбеклар ёппасига насронийликка ўтишни бошлашларнинг эҳтимоллиги жуда катта.

Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими бу ҳақда ҳатто ўйлаётгани ҳам йўқлиги табиийдир, аммо ўзини ўзбек зиёлиси деб ҳисоблайдиганлар ҳам ҳеч нарсани ўйламaйдими? Ёки Абдураҳим Пўлат тарафидан қилинаётган ўзбек зиёлиларининг асосий қисми чўчқаларга айланиб бўлгани ҳақидаги иддао тўғрими?