04 June 2014
01:31 - Башар Асадни президент курсисида қолдириш учун кеча Сурияда сайлов номли ўйин ўйналди
Ғарб Украина билан овора эканидан фойдаланиб бўлса керак, Суриянинг диктатор Президенти Башар Асад кеча президент сайлови ўтказиб олди. Суриянинг қўғирчоқ парламенти томонидан чиқарилган қонунлари ҳам, табиий, унинг фойдасига ишлатилди ва биронта мустақил мухолифатчига номзод кўрсатиш имконияти берилмади. Ҳозир Асад режимига қарши курашаётган мухолифатдан ҳеч ким номзод кўрсатолмади, шу сабабли мухолифат сайловларни бойкот қилди.

Сайловда Башар Асаддан ташқари кўпчиликка унча таниш бўлмаган яна иккита номзод иштирок этди. Тахмин қилиш қийин эмаски, тез орада Башар Асаднинг буюк ғалабаси эълон қилинади.

Ғарб ва Араб мамлакатларининг кўпчлиги бу сайловларнинг натижаларини тан олмоқчи эмас. Демак, ички уруш давом этаверади. Россиянинг ёрдами билан оёқда турган Башар Асад режими эртами кеч йиқилади.