
Қозоғистонда тарқатилган қисқа расмий хабарга кўра, Президент Нурсултон Назарбой Турк тилли давлатлар ҳамдўстлиги Кенгашининг 4-чи саммитида иштирок этиш учун бугун Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги Бодрум шаҳрига келди.
Эслатиб ўтамиз, бу ташкилот 2009 йили Озорбайжоннинг Нахичеван шаҳрида тузилган. Унга Туркия, Озорбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари аъзодир. Ўзбекистон ва Туркманистон унга аъзо эмас.
Туркманистон Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) замонида қабул қилинган нейтралитет ҳақидаги қонунга кўра, ҳар қандай халқаро ташкилотлардан узоқда туради.
Мамлакатимизда ҳукмдорлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими Ўзбекистонни Турк Дунёсидан узоқда тутишга ҳаракат қилаётгани ҳам ҳаммага маълум. Аммо, ўзбек халқи, биринчи навбатда, ўзбек зиёлилари бунга қаршилик кўрсатмаётганлари – миллат сифатини йўқотиб бўлган ўзбекларнинг аянчли аҳволини кўрсатувчи кўплаб мислоллардан биридир, холос.
“Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлигининг ҳозирги босқичдаги асосий вазифаси – ўзбекларни кўзини очиш, миллат сифатимизни тиклашдир. Ана ўшанда Ўзбекистон Турк Дунёсига қайтади.
Расмда – Турк Кенгашининг байроғи.