04 June 2014
03:37 -
Барак Обама кечадан бери Варшава, Брюсель, Нормандия сафарида, Мустафа Жамилўғли ҳам Варшавада

Брюсселдаги йиғилиш - дунёнинг энг кучли давлатларини бирлаштирувчи G8 дан Қримни босиб олган Россия чиқариб ташлангандан кейин яна G7 га айланган ташкилотнинг саммитидир. Бу ерда Россияга қарши киритиладиган янги санкциялар масласи ҳам тилга олиниши мумкин.
Барак Обама пайшанба-жума кунлари Франциянинг шимолий-ғарбидаги Нормандияда АҚШ, Канада ва Британия қўшинларининг Иккинчи Жаҳон Урушида иштирок этиш учун бу ерга келишининг 70 йиллигига бағишланган маросимларда иштирок этади.
Бу маросимларга Россия ва Украина пррезидентлари Владимир Путин ва Петр Порошенко ҳам келади. Путиннинг Обама билан учрашуви режалаштирилмаган, Украина Президенти Петр Порошенко билан учрашиб-учрашмаслиги номаълум.
Кеча Варшавада қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғлига Польшанинг Солидарность (Бирдамлик) Мукофоти топширилди. Мукофот билан 1 млн евро пул ҳам берилади. Мукофот бериш маросими қандай ўтгани, унда кимлар иштирок этгани ҳали хабарларда айтилгани йўқ. Қримтатар Халқ Мажлисининг сайти ҳам бу воқеани ҳали тилга олгани йўқ.