03 June 2014
22:55 -
Киевнинг янги ҳокими Виталий Кличко бўлгани аниқ, аммо Украинада ички уруш давом этмоқда

Виталий Кличко сиёсатга келмасидан аввал профессионал боксер эди. У бир неча версиялар бўйича жаҳон чемпиони ҳам бўлган. Президент сайловларида Петр Порошенконинг номзодини қўллаб-қувватлади ва мухолифатни шу номзод атрофида бирлашишга чақирди.
Айни замонда, Украинада уруш каби антиреррор операцияси давом этмоқда. Хабарларга кўра, сўнгги кунларда ҳукумат кучларининг қўли баланд келмоқда. Украина расмийлари террорист, Ғарб эса исёнчилар деб айтаётган руспараст қуролли кучларининг юзлаб жангарилари ўлдирилгани хабарларда айтилмоқда. Ҳозир бу террорист-исёнчиларнинг назорати остида бўлган Донецк ва Луганск вилоятларидаги баъзи жойлар ҳукумат қўшинлари тарафидан озод қилинган.
Украина Мудофаа вазири вазифасини бажараётган Михал Ковалнинг айтишича, НАТОга кирувчи давлатларнинг мудофаа вазирлари Украина жанубида олиб борилаётган операцияни қўллаб-қувватламоқдалар.
Апрель ойида олинган расмда чапдан ўнгга – “Удар” партиясининг лидери, Петр Порошенконинг тарафдори, 25 майда Киев шаҳар ҳокимлигига сайланган Виталий Кличко, Петр Порошенко, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва жорийдаги Бош вазир Арсений Яценюк.