03 June 2014
22:20 -
Нуробод тумани ҳокими Жамолиддин Ибрагимов лавозимидан четлатилди
1 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Нуробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Жамолиддин Ибрагимов ўз фаолиятида йўл қўйган хатолари туфайли лавозимидан четлатилди.
Тумандаги “Ҳаракат” манбасига кўра, Ибрагимов қудаси, Каттақўрғон тумани собиқ ҳокими Пирмат Ўсаровга қарши қўзғатилган жиноят иши доирасида ишдан олинган. Унинг ҳам жавобгарликка тортилиши, аҳолига ғайриқонуний тарқатилган ер участкалари бўйича терговларга жалб қилиниши айтилмоқда.