03 June 2014
21:38 - “Эзгулик” жамиятининг Марказий Бошқарув мажлиси ўтди

Техник сабаблари туфайли кечикиб олинган хабарга кўра, Тошкентда 31 май куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жаммиятининг навбатдаги Марказий Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. Унда жамиятининг Фарғона, Андижон, Қашқадарё, Сирдарё Тошкент вилояти ва шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасидан келган жамият фаоллари иштирок этиб, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишган.

Жамият раиси Васила Иноятова ташкилотнинг бу йилги йўналиши ҳуқуқ ҳимоясининг бошқа кўринишларини камситмаган ҳолда сиёсий ҳуқуқлари эканини урғулади. Олдиндан муҳим сиёсий тадбирлар, Парламент ва президентлик сайловлари чоғида сиёсий ҳуқуқларига эътибор бериш жамиятнинг долзарб мақсадларидан бири эканига эътибор қаратди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари кун тартибидаги бошқа муҳим масалалар борасида ҳам қарорлар қабул қилиб, мақсад ва йўналишларни яна бир карра аниқлаб олишди.