03 June 2014
17:44 - Россия америкалиларни аввал Хонободдан ҳайдатган эди, энди Манасдан ҳайдатди
Маълумки, 2005 йилнинг фераль ойида Остонада ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити, Афғонистонда террористик уруш битаётганига имо қилиб, АҚШни Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасини бўшатиб қўйишга чақирганди. Бу ташкилотнинг ҳақиқий хўжайинлари Россия ва Хитой эканлиги, америкаликлар олдига қўйилаётган талаб айнан улардан чиқаётганини ҳамма тушунарди.

Ислом Карим ўз хўжайини Путиннинг бу талабини дарҳол бажарди ва қисқа вақтдан кейин Хонобод авиабазасидан америкаликларни чиқариб юборишга эришди. Чиқариб юбориш Андижонда тинч аҳолининг ўққа тутилиши ва АҚШ бу воқеларни кескин қоралаши билан олдинма-кетин бўлгани сабабли, аэробаза шу қоралаш туфайли америкаликлардан олииб қўйилганига ишонувчилар ҳали ҳам бор бўлса керак.

Шундан кейин Россия америкаликларни Қирғизистон пойтахти яқинидаги Манас авибазасидан ҳам чиқариб юбориш ҳаракатига тушди. Аввал бу авибазага Халқаро транзит маркази номи бериб, уни Афғонистонга ҳарбий юк ва ҳарбийларнинг ўзини ташиш йўлидаги пункт ҳолига келдирдилар. Россиянинг тўла қўғирчоғи бўлган Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Президенти бўлгандан кейин, унинг олдига қўйилган вазифалардан бири Манасдан америкаликларни ҳайдаш бўлди.

Бугун у ўз хўжайини Путинга топшириқ бажарилгани ҳақида рапорт беради, балки, бериб бўлди. Чунки, айнан бугун Манасда Халқаро Транзит Марказининг бошлиғи полковник Жон Миллард Марказнинг рамзий калитини қирғиз ҳарбийларининг вакилига топширди. Бир ҳафта ичида америкаликлар бу ердан бутунлай чиқиб кетадилар.

Бу ҳақда хабар берган русларнинг “Новости” агентлиги Жон Миллардга асосланиб, билдиришича, аввал авиабаза, кейин Транзит Маркази бўлган бу жой орқали 12 йил ичида Афғонистонга ва Афғонистондан 5,5 млн ҳарбий ташилган.