03 June 2014
07:40 - Украинанинг янги Президенти Порошенконинг инаугурацияси 7 июнда бўлади, совуқ уруш бошланмоқда
Марказий Сайлов Комиссияси Украинада президент сайловларнинг узил-кесил натижаларини эълон қилди. Шундай қилиб, Петр Порошенко - бу мамлакатнинг янги президентидир.

Петр Порошенконинг расман президентлик курсисига ўтириш маросими – инаугурация – 7 июнда бўлади. Бу маросимга АҚШдан Вице-президент Жо Байден келадиган бўлибди. Аммо Украина-АҚШ учрашувлари энг юксак даражада бундан ҳам олдинроқ, аниқроғи, 4 июнда бўлади. Айнан шу куни Варшавада бўладиган бир йиғилиш даоирасида Петр Порошенко АҚШ Президенти Барака Обама билан учрашади. У 6 июнь куни Францияда Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиши мумкин.

Порошенконинг ҳам Россия, ҳам Ғарб вакиллари билан бўладиган учрашувлари янги асрда янги даражада бошланаётган совуқ урушнинг олдини ололмайди. Мана буни исботловчи иккитагина, аммо, муҳим воқеа.

Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский СNN телеканалига берган интервьюсида АҚШ Еврорпага яна ҳам кўпроқ қўшин жойлаштириши кераклигини айтгани жаҳон ахборот воситалари томонидан хабар қилинди. Чунки, бу хабар ва АҚШ Польшага 150 аскар юбориб бўлгани бутун жаҳонни қизиқтиради.

Бошқа тарафдан Польша вазирининг бу сўзлаори Барак Обаманинг бир неча кун аввал АҚШдаги ҳарбий академияларидан бирида сўзлаган нутқида жаҳоннинг ҳар бир ерида АҚШ қўшинлари бўлиши кеаклиги ҳақидаги имо-ишораларига мосдир.

Янги, жаҳон миқёсидаги совуқ уруш бошланди деявериш мумкин. АҚШ Афғонистондаги қўшинларини олиб кетиш қарорини қайта кўриб чиқиши ёки у ерда қоладиганларининг сонини кескин кўпайтириб, ўша ерда узоқ даврли мустаҳкамланиш ҳаракатига тушишини ҳам кутиш керак.