02 June 2014
06:00 -
Абхазияда ҳам инқилоб, президент истеъфога кетказилди, навбат Ислом Каримга келмоқдами?

Хўш, ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги нима учун ҳозир бунчалик кескинлашди?
Жавоб жуда ҳам оддий. Ўзини Гуржистондан мустақил деб эълон қилган Абхазия, аслида, Россиянинг бир парчаси. Иқтисоди ўлиб бўлган. Қишлоқ хўжалиги ҳам. Абхазларнинг асосий овқатлари маккажўхоридан тайёрланарди, эндини маккажўхори ҳам ташқаридан келтирилади. Мамлакат Москва ҳисобига яшайди. Бу йил Абхазияга 12 млрд рубль берилиши керак экан, Украина туфайли санкициялар остида қолган Москва бу кунгача бор-йўғи 2 млрд рубль берибди. Бу пул ҳукуматда ўтирган ўғриларнинг ўзига ҳам етмайди. Халқ эса норози. Бундан фойдаланган мухолифат катта намойишлар ўтказди. Россия экспертларининг фикрича, ҳокимиятга мухолифат келса, пул унинг одамларини чўнтагига тушади. Ҳукумат-мухолифа қарама-қаршилигининг асосида шу пулга эгалик қилиш мақсади ётибди, холос.
Хуллас, намойишлар босими остида парламент 24 августда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказишга қарор қилди, Бош вазирга ишончсизлик билдирди, Президент Александр Анквабнинг истеъфосини истади. Президент аввал буни рад этди, аммо, тахминларга кўра, Москванинг ҳам истаги билан кеча истеъфосини эълон қилди. Парламентнинг қарорини давлат тўнтариши деб баҳолашни ҳам унутмади.
Москва нега Александр Анквабдан воз кечди? Чунки, мухолифа лидери Раул Хаджимба ҳам ўзининг одами. У президент бўлса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди – эски тос, эски ҳоммом.
Бу иш силлиқ ўтса, Путин шу шаклда Ўзбекистондаги одами Ислом Каримни ҳам ўзгартириш фикрида бўлса ажаб эмас. Табиий, бунинг учун аввал тезлик билан Ўзбекистондаги қўғирчоқ партияларни мухолифат деб эълон қилиш керак. Чунки, ҳақиқий мухолифат бўлган “Бирлик” Партиясини қўғирчоқ қилолмаслигини у жуда яхши тушунади.
Эслатиб ўтамиз, 240 минглик Абхазия аҳолисининг ярмидан ками абхазлар, уларнинг бир қисми мусулмон, бир қисми насроний.